Prezident qarori bilan agentlik nomi o‘zgardi

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1.  Қуйидагилар:

Вазирлар  Маҳкамаси  ҳузуридаги Президент,  ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Президент    таълим   муассасалари    агентлиги    (кейинги   ўринларда    — Aгентлик) этиб;

Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси — Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда  — Жамғарма) этиб қайта номлансин.

2.  Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгаши 10 кун муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгиласин.

3.  Агентликнинг 2021-2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаби қуриш ва мавжуд 5 та ижод мактабини таъмирлаш, уларни зарур ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4.  Қуйидагилар:

Агентлик тизимидаги мактабларни қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур мебель жихозлари, ўқув Адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича 2021—2025 йилларга мўлжалланган манзилли рўйхат (кейинги ўринларда - Манзилли рўйхат) 2-иловага мувофиқ;

Агентлик тизимидаги ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қуйилсинки, 2021—2025 йилларда Агентлик тизимидаги мактабларни:

қуриш, реконструкқия қилиш, мукаммал таъмирлаш — Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

замонавий мебель ва жиқозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан таъминлаш— Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Манзилли рўйхатга мувофиқ амалга ошириладиган қурилиш ишларига буюртмачи ташкилотлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи ҳизмати" инжиниринг компаниялари белгилансин.

6.  Қуйидагилар:

Агентлик уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини замонавий мебель ва жиқозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув-услубий материаллар, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан жиқозлашнинг янги меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қурилиш вазирлиги объентлар лойида-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича давлат назоратини ўрнатсин.

7.  Агентлик 2021 йил 1 сентябрга қaдар:

халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва    кўникмаларни    баҳолаш   ҳамда   уларга    халқаро     даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиётини йўлга қўйиш;

Агентлик тизимидаги мактабларни А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш, ўқувчиларга мазкур кутубхоналардан кенг фойдаланишга имконият яратиш;

Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларини лидерлик, тизимли таҳлил  креатив ва танқидий фикрлаш, нотиқлик санъати, лойиҳaларни бошқариш кўникмаларига ўргатиш;

Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун олий таълим муассасаларини танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси" (School Councillor) дастурини жорий этиш;

малакали   мутахассислар,    менторлар    (устозлар),     экспертлар ва ахборот технологиялари соқасида фаолият юритаётган ташкилотларни жалб этган ҳолда Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эқтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълимни жорий этиш,

Агентлик тизимидаги ижод мактабларида ўқувчиларнинг чет эл адабиётларини ўзбек тилига таржима қилиш кўникмасини шакллантириш учун “Ёш таржимонлар тўгараги”ни ташкил этиш;

Агентлик тизимидаги ижод мактабларида веб-дизайн, компьютер графикаси, тасвирий ва рақамли санъат, аудиовизуал асарларни яратиш ва қайта ишлаш ҳамда актёрлик маҳорати йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган тўгаракларни очиш;

Ўзбекистон халк шоирлари, Халқ ёзувчилари, юксак унвонларга сазовор бўлган адиблар, актёрлар, режиссёрлар ҳамда бошқа маданият ва санъат акилларини Агентлик тизимидаги ижод мактабларига бириктириш, улар иштирокида маҳорат дарсларини ўтқазиш ҳамда мазкур мактабларда "устоз-шогирд” анъаналари асосида таълим-тарбия сифатини ошириш чораларини кўрсин.

8.  Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

а) Ўзбекистон Респvбликасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади;

б) қуйидагиларга тест синовларисиз ва қушимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:

Президент мактабпари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;

Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йуналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контрант асосида;

в) Халқаро     (International      Advanced       Levels)       дастурларнинг А ва В даражадаги A-LEVEL сертификатпарига эга бўлган абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.

9.  Олий ва урта махсус таълим вазирлиги Агентлик билан биргалинда 2021 йил 1 августга қадар кимё, биология, физика, ахборот технологиялари, тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқласин ва ўзининг расмий веб-сайтида ЭЪЛОН ҚИЛСИН.

10.  Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Агентлик тизимидаги мактабларга рақбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;

Агентлик тизимидаги мактаблар тўгарак раҳбарларининг базавий тариф ставкаси микдори давлат умумий ўрта таълим муассасалари олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасининг 80 фоизи микдорида белгиланади;

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 20 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

11.  Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилсин.

Вазирлар Мақкамаси бир ой муддатда Педагогик мақорат ва халқаро баҳолаш марказини ташкил этишга оид Ҳукумат қарорини қабул қилсин ҳамда унинг фаолиятини лозим даражада йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

12.  Агентлик 2022 йил 1 январга қaдap:

а) Агентлик қузурида  Илмий-методик  кенгашни   ташкил  қилсин ҳамда унинг фаолиятига малакали олимлар ҳамда педагог кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилсин;

б) Илмий-методик кенгаш билан биргаликда:

халқаро таълим стандартлари ва талаблари, илгор педагогик, ахборот-коммунинақия ва инновақия технологиялари асосида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;

рақбар ва педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курслари ҳамда методологик ўқув семинарларини ташкил қилсин;

раҳбар ва педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг    қилиш,    уларнинг    касбий     ривожланиш     натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминловчи махсус электрон платформани ишлаб чиқсин ва лозим даражада ишлашини таъминласин.

13.  “Ўзметкомбинат” АЖнинг Тошкент вилояти, Бустонлиқ туманида жойлашган мазкур жамиятга қарашли “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳини Агентлик тасарруфига беғараз ўтказиш ҳамда келгуси 10 йил давомида унинг фаолиятини юритиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик ҳайриялари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Агентлик “Ўзметкомбинат” АЖ билан келишган ҳолда бир ой муддатда “Ёшлик” болалар согломлаштириш оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш ҳамда болаларни оромгоҳга жалб қилиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14.  Қуйидагилар:

Президент таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмаси 4 иловага мувофиқ;

Президент таълим муассасалари агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қуйилсинки, Агентликнинг қўшимча штат бирликлари сони Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 17 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

15.  Агентликка қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун ихтисослик фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ягона макетларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, тақриз  бериш   ҳамда   экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тузувчиларини танлаш, экспертизадан ўтказиш ва чоп этишни тўғгридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш.

16.  Белгилансинки, Агентлик ва унинг тизимидаги таълим муассасалари учун хорижий давлатлардан олиб келинадиган адабиётлар, мультимедиа воситалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва реактив маҳсулотлар божхона тўловларидан (қўшилган   қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун чиқимлардан ташқари) озод этилади.

17.  Агентлик Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникақияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

18.  Агентлик:

2023 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудуддаги Президент мактабларини биттадан автобус, Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини биттадан енгил автомобиль билан таъминлаш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Мақкамасига таклифлар киритсин.

19.  Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри